Россия: меҳнат муҳожирлари ҳам “ўзимизники”

Россия: меҳнат муҳожирлари ҳам "ўзимизники"
Россия ўз тарихида кўплаб маротаба фидокорлик кўрсатган, чет эллик фуқароларни қўллаб-қувватлаган, айниқса, қўшниларни ва ўзининг бу яхшилигига ҳамиша ҳам муносиб жавоб олмаган, деб ҳисоблайди муаллиф Геворг Мирзаян.

Бюджет пулларини меҳнат муҳожирларига ёрдам учун сарфлаш таклифи россия ҳамжамиятида кўплаб норозиликларни юзага келтирди. Айрим экспертлар буни бефойда харажат, инқироз шароитида россияликлар манфаатига хоинлик, деб ҳисоблайдилар, лекин улар ноҳақ. Чунки бу ерда россияликлар фаровонлиги учун киритиладиган инвестиция ҳақида гап бормоқда.

Ўзлари пул топишсинми?
Россияда Стратегик ташаббуслар агентлигининг гастарбайтерларга ёрдам ташаббусини муҳокама қилишда давом этишмоқда. Эслатиб ўтамиз, гап ишсиз ва бир сўмсиз қолган меҳнат муҳожирларига худди Россиянинг ишсиз фуқароларига тўланадиган ёрдам пулини тўлаш ҳақида бормоқда. Буларнинг барчаси пул ишлаб топиш имконидан маҳрум бўлган ва “қора кунларга” асраб қўйган пуллари бўлмаган инсонларни қўллаб-қувватлаш (улар чегаралар ёпилгани ва пуллари йўқлиги туфайли ўз ватанларига қайтиб кета олмаган) ва криминоген ҳолат кескин авж олишига йўл қўймасликдир.

Бу таклифнинг танқидчилари кўп бўлди. Хусусан, Бутунжаҳон рус халқ собори “Ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази” раҳбари Роман Силантьев “потенциал жиноятчиларга, улар жиноий фаолиятни олиб бормайдилар, деган умидда пулларни тарқатиш” ғоясига қарши чиқмоқда. Унинг фикрича, бу одамларга Россия давлати эмас, балки уларнинг қариндошлари ёрдам бериши керак.

Давлат думаси депутати Дмитрий Ионин ҳам гастарбайтерларга ўз ватанидан ёрдам излашни таклиф этмоқда.

Умуман олганда, ҳозирги ҳолатни фавқулодда ҳолатга тенглаш мумкин, ва айнан шундай шароитда Россия фуқароларига ёрдам бериш лозим. Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистоннинг ўзи ёрдам берсин“, – дейди халқ ноиби.

Бир қарашда, уларнинг фикрларида маъно бор. Меҳнат муҳожирлари Россия Федерацияси фуқаролари эмас, демакки Россия солиқ тўловчилари маблағлари эвазига кун кечиришлари керак эмас. Россия уларни ватанига бориши ёки уларга ғамхўрликни уларнинг давлати ҳукумати зиммасига қўйиши керак. Олижаноблик белгиси бу ерда жиддий сарф-харажатларга олиб келишдан ташқари, россияликларнинг ғазабини келтириши табиий, улар берилиши лозим бўлган: “Модомики, давлатда ортиқча пул бор экан, у ҳолда нега у бу маблағларни Россия фуқаролари учун бериладиган ёрдам пулини оширишга эмас, балки гастарбайтерларга сарфлаши лозим?“, деган ҳақли саволни ўртага ташлашлари ҳам аниқ.

Жуда кўпчилик, бу Москванинг ташқи позициясини мустаҳкамламайди, дея ишонади. Россия ўз тарихида кўплаб маротаба фидокорлик кўрсатган, чет эллик фуқароларни қўллаб-қувватлаган, айниқса, қўшниларни ва ўзининг бу яхшилигига ҳамиша ҳам муносиб жавоб олмаган.

Мафкуравий рақобат
Аммо масалага чуқур ёндашиладиган бўлса, ҳаммаси аксинча. Москва меҳнат муҳожирларига бу инқирозни енгиб ўтишда албатта, ёрдам бериши керак.

Биринчидан, чунки унда танлов йўқ. Россиядан бу одамларни депортация қилишнинг ҳам, Ўрта Осиё ҳукуматларини ўз ватандошларини қўллаб-қувватлашга кўндиришнинг ҳам имкони йўқ (Тошкент, Бишкек ва Душанбенинг молиявий имконияти чекланган, ва бу маблағларни улар – миллий бюджет учун анча сезиларли бўлган – меҳнат муҳожирлари ўтказмаларисиз қолган миллий иқтисодни қутқариш учун сарфлайди).

Иккинчидан, бу ёрдам Россия ташқи сиёсати манфаатлари нуқтаи назаридан ҳам зарур ҳисобланади. Ҳа, эҳтимолки, Москва ҳаммадан ҳам “раҳмат” эшитмас. Аммо бу ерда миллий республикалар аҳолиси муносабатлари ҳаммасидан муҳимроқ.

Бир неча кун аввал Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков, ушбу мақола муаллифининг мафкуравий рақобатда АҚШ ғолибликни тортиб олиш усуллари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Россия собиқ иттифоқ майдонида рақобат жиҳатдан мутлақ устунлиги ҳақида таъкидлаб ўтган эди.

Қачонлардир битта давлат таркибида бўлган Россия ва қўшни давлатларнинг тарихий, маданий, инсоний, иқтисодий ва бошқа турли бошқа исталган алоқалари ҳозирда АҚШни айни вақтдаги ва илгариги администрациялари томонидан таклиф этилаётган “муқобил”, деб номланаётган алоқалардан ўлчаб бўлмас даражада чуқурроқ, пухтароқ ва бойроқдир“, – дея тушунтиради дипломат.

Ўзаро муносабатлардаги бу чуқурлик ўлароқ кўплаб мамлакатлар аҳолиси Москва ва россияликларга “ўзиники” сифатида қарайди. Аммо умумий тарих ҳақида гапириш етарли эмас, россияликлар ҳам собиқ иттифоқ давлатларидаги фуқароларни “ўзиники”, деб ҳисоблашини, уларни қийин даврда ташлаб қўймоқчи эмаслигини амалда кўрсатмоқ лозим.

Москва – иккинчи уйимиз
Россияда меҳнат қилаётган собиқ иттифоқ вакиллари Москва – ўгай она эмаслигини тушунишлари керак. Россия Федерацияси – бу фуқаро миллатига эга кўпмиллатли лойиҳадир. Яъни улкан Россия дунёсининг таянчини. Ва улар шу лойиҳанинг бир қисмини ташкил этишади. Россия ҳукумати ёрдам бериши керак ва ҳатто мажбур, улар бугун шундай фикрда.

Маҳаллий миллатчилар олдига тушиб олиб, бекилиб олиш, собиқ иттифоқ давлатларидан ҳатто ўз чегараларини ёпиш – самара бермайди.
Аммо меҳнат муҳожирларига молиявий кўмак масаласи аниқликларни талаб этиши табиий. Бу экспертлар эмас, ҳукумат даражасида ҳал этилиши керак бўлган масала.

Ҳукумат ушбу ташаббусни эътибор билан кўриб чиқиб, бу кўмак айнан кимларга берилиши лозимлигини аниқлаши керак. Агар зарурат туғилса, биз тегишли ўзгаришларни бандлик тўғрисидаги қонунчиликка киритамиз“, – деди Давлат думасидаги “Единая Россия” фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Андрей Исаев.

Эҳтимол, тўловни қайтариш шарти билан бериш керакдир: бунда меҳнат мигранти берилган пулларни давлатга дейлик, патент пулининг оширилиши орқали секин-аста тўлаб борар.

Албатта, мигрант тўловларни тўламасдан уйига қочиб кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, аммо бу эҳтимол даражаси нисбатан паст, негаки афсус билан айтиш жоизки, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан бўлган юз минглаб мигрантларнинг Россияда ишлашдан бошқа чоралари йўқ.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу ёрдам – эҳсон эмас, балки келажакка инвестиция эканлигини тушуниш лозим. Бу бизнинг умумий келажагимиз.

Россия меҳнат муҳожирлари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 ...

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 минг сўмга яқин экани маълум қилинди

14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу ...

Аудио дастур: қозоғистонлик ўзбеклар лотин алифбосининг қайси вариантини танлайди?


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400