Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин – БМТ

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича чоралар “йўл харитаси”да айтилган.

Фото: Nick Oxford / Reuters

“Коронавирус инқирози жаҳон иқтисодиётини ишсизлик ва ночорликнинг тарихий даражаси билан рецессияга чўмдирмоқда”, деб таъкидлаб ўтишган БМТ мутахассислари.

Инқироздан кичик ва ўрта корхоналар, қишлоқ хўжалиги ишчилари, ўзини иш билан таъминлаганлар, қочқинлар ва меҳнат мигрантлари энг кўп жабр кўриши мумкин.

БМТда таъкидланишича, инқирознинг эркаклар ва аёлларга таъсири ҳам турлича бўлади. “Аввалроқ ҳам мавжуд бўлган гендер тенгсизлиги ҳисобига аёллар иқтисодиёт тикланиши вақтида янги иш қидиришда ёки тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланишга уринишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин”, дейилган ҳужжатда.

Охирги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 млндан ошди. Дунёнинг деярли  барча давлатларида карантин чоралари киритилган. Бироқ чекловлар ортида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлар касодга учрамоқда. Кўплаб ишчилар мажбурий таътилга жўнатилмоқда ёки бўшатилмоқда.

pandemiya-sababli-195-mln-kishi-ishsiz-qolishi-mumkin-bmt

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«тошкентдан келадиган каттакон» ёки қачонгача комиссия учун ишлаймиз?

Турмуш ўртоғим ўқитувчи бўлиб ишлайди. Кейинги пайтда бот-бот безовталаниши, асабийлашишини кузатаман. Буни кечки пайт телефони қўлидан тушмаслигидан пайқаш қийин эмас. ...

Украинанинг энг бой одами мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди. “Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов. Украиналик ...

Шерзод шерматов: «ҳамма иш билан жуда банд…. келажакни ўйлашга эса вақт йўқ…»

«Бугун Инновацион ривожланиш стратегияси лойиҳасини тайёрлашда ҳам инновацион ёндашувни амалга ошириш мақсадида кўпчилик учун янги бўлган форсайт методикасидан фойдаланиб, ...