Украина ҳукумати Саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади

Украина ҳукумати Саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади
Фото: DW
Украина Вазирлар маҳкамаси Олий Раданинг Грузия собиқ президент Михаил Саакашвилини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига номзод сифатида берган таклифини рад қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё хабар берди.

Саакашвили номзодининг рад қилингани ҳақида «Цензор.нет» нашри бош муҳаррири Юрий Бутусов маълумот берган. Унинг сўзларига кўра «Халқ хизматчиси» фракцияси Саакашвили номзодини ушбу лавозимга тавсия этиш учун депутатларнинг етарли даражадаги овозини тўплай олмаган.

«Украинская правда» нашри Саакашвили энди президент Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчисига айланиши мумкинлигини ёзмоқда.
22 апрелда Михаил Саакашвили Владимир Зеленскийнинг унга бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилганини билдирган. Олий Рада ушбу тайинловни 24 апрелда амалга ошириши кутилганди.

Михаил Саакашвили 2015 – 2016 йилларда Украинанинг Одесса вилояти маъмуриятини бошқарган. 2017 йилда ўша вақтдаги Украина президенти Пётр Порошенко билан низо туфайли Саакашвили мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинганди. 2019 йилда Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонгач, Саакашвилига мамлакат фуқаролиги қайтариб берилди.

Саакашвили Украина ҳукумати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден россия украинага “ҳужум қилиши” мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден Россия Украинага “ҳужум қилиши” мумкинлигидан огоҳлантириб, бироқ Владимир Путин ҳарбий зарба берса унинг оқибати Москва учун иқтисодий зарарлар олиб ...

Мексика президенти камбағалларга ёрдам бериш учун уйини сотувга қўйди

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ўзининг Косумель ороли, Кинтана-Роо штатида жойлашган давлат раҳбарлари дам олиш уйини сотувга қўйди. Президент ушбу сотувдан ...

 туркманистон: янги президентни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди 

Туркманистоннинг Болқон вилоятида янги президент Сердар Бердимуҳамедовни улуғловчи қўшиқлар танлови эълон қилинди. Ғолибларга «катта совринлар» ваъда қилинмоқда. Маҳаллий ...