Берлускони Путиндан «жуда ҳафсаласи пир бўлганини» айтди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Украинадаги уруш юзасидан Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” айтди. Бу ҳақда у шанба куни тарафдорлари олдида қилган чиқишида билдирди.

«Ўз озодлиги учун курашиб келган ва ҳозирда бетараф бўлган Украина жуда қаттиқ агрессияга дучор бўлди. Россиянинг Украинага ҳужуми уни Хитойга топширди. Аттанг. Бутун дунё олдида масъулиятни ўз зиммасига олган Владимир Путиннинг хатти-ҳаракати мени чуқур қайғуга солди», – деган Берлускони.

il Giornale нашрининг ёзишича, Берлускони Киев вилоятининг Буча шаҳрида “ҳарбий жиноят содир этилган ва Россия бунинг учун жавобгарликни инкор эта олмайди”, деган.

Аввалроқ италиянинг миллиардери Россия Украинага бостириб кирганидан бери “можаронинг ривожланишидан хавотирланаётгани” айтган, бироқ Путиннинг исмини айтмаган.

Берлускони Путинни ўзининг дўсти қаторида билишини айтиб келган. Россия президенти Берлусконини охирги марта 2021-йил сентабрида туғилган куни билан табриклаганидан сўнг, у Путинни “халқаро майдондаги сўнгги буюк етакчи” деб таърифлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт: украинада 1400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Россия босқинидан буён ўтган 40 кун ичида Украинада камида 1417 нафар тинч аҳоли, жумладан 121 бола ҳалок бўлгани тасдиқланди. Жароҳатланганлар сони бундан ҳам кўп. Бу ҳақда ...

“ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 661-сон ...

Журналистика ва журналистлар муаммолари ҳақида айрим мулоҳазалар

Бундан бир неча йиллар олдин журналистларга, тўғрироғи эса уларнинг касбий фаолиятига нисбатан танқидий кайфиятда эдим. Хатто "тўрва халтали" журналистлар ҳақида мақола ҳам ...