ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди

Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича бирламчи маълумот берди.

Бирламчи маълумотларга кўра, 2020 йил 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган  “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

“Мазкур вазият бўйича зудлик билан Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўрғонтепа аҳолисини “Бирлик” маҳалласига вақтинча эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, сув босиши хавфи мавжуд бўлган аҳоли пунктларини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси вилоятларда экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот ...

Аниқ таклифлар бўлмагач… ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото: SugdNEWS (more…)

Йил охиригача ўзбекистонда хорижий валюта учун 1000 та банкомат пайдо бўлади

Ўзбекистон тижорат банклари бу йил чет эл валютасини ечиб олиш учун 1000 дан ортиқ банкоматлар сотиб олади. Бу ҳақда республика Марказий банкининг матбуот хизмати хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400