Хитой бортида янги авлоддаги фазовий кема бўлган ракетани учирди

Хитойнинг Хайнань оролидаги Вэньчан космодромидан энг янги “Чанчжэн-5 B” (CZ-5B) ракетаси фазога учирилди. Маълум қилинишича, парвоз муваффақиятли кечган.

Фото: CCTV

Бу ҳақда CGTN телеканали хабар берди. Бу парвоз CZ-5 ракетасининг паст орбитага фойдали юкни чиқариш учун мўлжалланган модификациясининг илк парвози ҳисобланади.

Бу турдаги ракета биринчи марта 2016 йил ноябрда учирилган. Ҳаммаси бўлиб CZ-5 ракетаси уч марта фазога учирилган, улардан иккитаси муваффақиятли ўтган. Ракета охирги марта 2019 йил декабрда учирилган.

Ҳозир ракетага янги авлоддаги фазовий кеманинг тажрибавий нусхаси ўрнатилган. У фазогирлар яшайдиган капсула ва хизмат модулидан иборат.

Жорий парвознинг 488-сониясида экипажсиз бўлган фазовий кема ракетадан ажралиб, белгиланган орбитага чиққан.

Кема фазогирларни орбитал станцияга етказишга мўлжалланган. У 6 нафаргача фазогирни таший олади. Лойиҳага кўра, кема оғирлиги версиясига боғлиқ ҳолда 14 тоннадан 20 тоннагача келади.

Ушбу миссия шуниси билан эътиборлики, бу нафақат энг янги “Чанчжэн-5B” ракетасининг илк парвози, балки янги бошқарилувчи кема прототипининг илк синов парвози ҳамдир.

“Чанчжэн-5B” Хитойнинг Ой атрофида парвоз қилувчи коинот станциясига модулларни етказиш учун қўлланиши режалаштирилган.

Умуман олганда, Хитой 2003 йилдан бери фазога 6 та “Шэньчжоу” кемаси ва иккита “Тяньгун” орбитал станциясини учирган. Орбитада Хитойнинг 11 нафар тайкунавти бўлиб қайтган.

CZ-5 оғир ракетасини Хитойнинг бўлғуси орбитал станцияси компонентларини орбитага етказиш ва автоматик станцияларнинг Ой ва Марсга парвозлари учун қўллаш режалаштирилган.

Ракетанинг CZ-5B версияси паст орбитага 25 тоннагача фойдали юкни олиб чиқишга мўлжалланган. Унинг парвоз массаси 837 тоннани, узунлиги 53,7 метрни ва диаметри 3,35 метрни ташкил қилади.

manba

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда 75 ўқувчи ва 7 ўқитувчи овқатлан заҳарланди

Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатлан оммавий заҳарланиш ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими ...

Украинада уруш бошланганига 100 кун бўлди

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 3-июнда тўлиқ 100 кун бўлди. Айни пайтда Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларида, Херсон ва Харьков вилоятларида ...

Ўзбекистонда доллар курси 10.07 сўмга арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АҚШ долларининг 27 август кунидан амал қиладиган янги курсини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг 10.07 сўмга арзонлашиб 9373.93 сўм ...