Италия: коронавирусга қарши вакцина яратилгани эълон қилинди

Daily Mail нашри ёзишига кўра, олимлар вакцинани сичқонларда синаб кўришган. Уларга дастлаб вакцина киритилган, сўнгра антитаналарга таҳлил олинган. Дастлабки натижаларнинг кўрсатишича, сичқонларда коронавируснинг тарқалишини тўхтата олувчи антитаналар ишлаб чиқилган. Антитаналар коронавирусга нафақат сичқонлар, балки инсонлар ҳужайраларига бирикишга имкон бермайди.Вакцинани яратиш билан шуғулланаётган компания раҳбарининг айтишича, вакцинани катта кўламда одамларда синаш ишлари кузга режалаштирилган. Унинг қўшимча қилишича, италиялик олимлар коронавирусни вакцина билан бартараф этиш мумкинлигини дунёда биринчи бўлиб кўрсата олдилар.

5 май куни германиклик ва нидерландиялик олимлар коронавирусни енга олувчи тажрибавий моноклон антитанани олишгани маълум қилинганди.  

4 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида коронавирусга қарши курашдаги муваффақият керакли дори воситаларининг қанчалик тез яратилишига эмас, балки уларнинг бутун дунё бўйлаб қанчалик тенг тақсимланишига боғлиқлиги айтилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чап қўлим ўнг қўлимга қарши

Куни кеча Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Пахта 2017: сайтимиз ўқувчилари “хашарчилар” тўла автокалонна тасвирини жўнатишди

Бу йил Ўзбекистонда пахта сафарбарлиги бўладими ёки мажбурий меҳнатга нуқта қўйиладими деган савол халқаро ташкилотлардан тортиб, ўзбекистонликларнинг ўзини ҳам қизиқтириб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400