Сангиновни айбдор деган фикримиздан қайтмаймиз

 

Дӯстларимдан бири менга Parviz Fattoev исмли Фейсбук фойдаланувчисининг саҳифасида ёритилган “Яхшилар, жон яхшилар!” деб номланган постини юборди.

Парвиз Фаттоев ӯз постига илова қилган видеосига бир неча профиль эгалари, жумладан, каминанинг профилини ҳам киритиб, ҳаммамизни сохта профиль эгалари сифатида айблаб, бизга троллар, фейклар деб таъриф берибди ҳамда биз каби “мавзуни ӯз йӯриғига солаётган ғаламислар”ни фош қилишини билдирибди.

Маълум бӯлишича, Парвиз Фаттоевга Сардоба сув омбори қурилишига бош-қош бӯлган монополист, сенатор
Абдуғани Сангиновни танқид остига олганимиз ёқмаган. (Буни Парвиз бизнинг Сангиновга оид ёзган пост ва изоҳларимизни ӯз видеосида такрор ва такрор кӯрсатишидан билсак бӯлади.)
Пост эгаси бизни уюштирилган пост ва изоҳлар қолдириб, одамларни асосланмаган фактлар билан чалғитиш, бу орқали кимларнидир обрӯсизлантириш, энг ёмони самимий, оддий, ростгӯй юртдошларимизни ӯз ўйинларимизда беихтиёр иштирокчи бӯлиб қолишларига сабабчи бӯлаётганимизда айблайди.

Ҳолбуки, бугун кӯзи очиқ, оқни қорадан, қорани оқдан ажрата оладиган онгли юртдошларимиз Сардоба сув омборида рӯй берган ҳалокатда бевосита ва билвосита тӯғон қурувчилари, ташкилотчилари, пудратчилари айбдор эканини билиб, кӯриб, эшитиб, ҳис қилиб турибди. Ҳатто Мирзиёев ҳам алал-оқибат бу табиий офат эмас, техноген офат эканини тан олишга мажбур бӯлди ва “айбдорларнинг ким бӯлишидан қатъий назар қонун олдида жавоб беришини, жиноят иши очилишини” маълум қилди ва халқ олдида ваъда берди. Буни пост муаллифининг яхши билмаслигига ишониш қийин. Шундай экан, Сангиновни жон-жаҳди билан ҳимоя қилаётган Парвиз Фаттоев кабиларга яна қандай асосланган фактлар керак?

Бу воқеа Сангиновнинг тӯрт деворли иш кабинетида эмас халқнинг кӯз ӯнгида содир бӯлгандан кейин, ӯпирилган сув омбори девори асл ҳолатни яққол кӯрсатиб тургандан кейин ӯзини журналист деб таништираётган Парвиз Фаттоев биз каби ғаламислардан қандай факт талаб қилмоқда? Сангиновчилар, Раматовчилар ёмғирни айбламоқчи бӯлишди, оқламади, шамолга айб тӯнкашга уриниб кӯришди, оқламади, гидрометеорологлар ӯз вақтида “парот” қилиб қӯйди.

Пост эгаси ҳамюрти, миллатдоши бӯлмиш Сангиновни ҳимоя қилишга отланганда Ӯзбекистонда етмиш мингдан зиёд, Қозоғистонда 30 мингга яқин, жами юз минг атрофидаги аҳолининг уй-жойи хонавайрон бӯлганини, мол-мулки, экин-тикинлари, чорва молларидан айрилиб қолганини, асл воқеликни, ҳолатни виждонан инобатга олса бӯлардику?!

Аслида уюштирилган, буюртма пост ёзган биз эмас, аксинча Парвиз Фаттоевнинг айнан ӯзи экани ҳақиқатга яқинроқ. Фаттоевнинг видеосига тушган, танқидига учраган бошқаларга жавоб беролмайман, аммо мени тролликда айблашини ғирт туҳмат ва бӯҳтон деб ҳисоблайман ва рости энг ёмон кӯрганим бу миллатчилик қилиш қусури. Масалан, мен ӯзбегимни жон дилимдан яхши кӯрганимдек, тожигимни ҳам сидқидилдан яхши кӯраман. Дӯстларимнинг ярмидан кӯпи шу миллатга мансуб. Биз бор-йӯғи икки тилда гаплашувчи бир халқмиз. Бунга шак келтирган ҳолда Парвиз Фаттоевга ӯхшаганлар Монучеҳр Сафаров ва бошқа миллатдошларини саралаб олиб, ӯз постига тег қилиб, иккинчи миллатга қарши чиқишини, шу тариқа айбдор миллатдошининг ҳимоясига отланишини яхшилик аломати деб ҳисобламайман.

Гапни қаранг, Фаттоевнинг таъбирича, биз кимларнидир обрӯсизлантирмоқдамиз! Халқнинг обрӯсини бир тийинга олмаган Сангинов каби касларнинг обрӯсини биз нима учун ҳимоя қилишимиз керак? Эмишки, биз “энг ёмони самимий, оддий, ростгӯй юртдошларимизни ӯз ўйинларимизда беихтиёр иштирокчи бӯлиб қолишларига сабабчи бӯлмоқдамиз”. Тулкиликни қаранг тулкиликни?! Буюртмачининг гапларини оқизмай-томизмай бизга етказишга уринишни қаранг! Аслида мана шундай сӯзларни курсисини ҳеч кимга беришни хоҳламайдиган амалдордар айтишни хуш кӯради. Бундай амалдорлар наздида юртдошлари ҳали ҳам оддий, самимий, ростгӯй! Қоғозга ӯрамай айтганда, баран, лох, овсар, оми! Бироқ бу каслар ана шундай оддий, самимий, ростгӯй халқнинг бу каби фазилатларига аллақачон путур етказганини, ишончларини суистеъмол қилганларини билишни хоҳламайди.

Хуллас, Парвиз талаб қилаётган “асосланган ф

актлар”ни Сардоба сув омбори ҳалокатини ӯрганаётган мутасадди органлар Сангиновлар фойдасига эрта-индин ӯзбек халқига тақдим қилса ҳам биз барибир виждонимизга қулоқ тутган ҳолда Сангиновларни айбдор деган фикримиздан қайтмаймиз. Бу фикримизга қурилганига атиги 3 йил бӯлган сув омборининг ӯпирилиши тасдиқ бӯла олади.
Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)

Хитойда интернетга кириш учун юз қиёфасини текширувдан ўтказиш талаб қилинади

Хитойда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб фақат “юз қиёфасини таниш” тестидан ўтган фуқароларгина интернетга кира олади. Ҳозир фойдаланувчилар тармоққа уланишдан олдин шахсни ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...