Сув босган ҳудудларда 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектига зарар етган – «Давергеодезкадастр»

Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

Фото: Давергеодезкадастр

Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари «Давергеодезкадастр» қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра, 10та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20та аҳоли яшаш пунктида жами 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди. 5 969 турар жойларнинг 4 587таси якка тартибдаги уй жой, 1 337таси кўп қаватли хонадон ва 45таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Билдирилишича, ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3 599тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

«Сув тошқини оқибатида талафот кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди», – дейилади қўмита хабарида.

Бундан олдин, ФВВ Сирдарёда амалга оширилган ишлар бўйича янги рақамларни эълон қилганди.

kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўртанган автобусда вафот этганлар 20 ва 30 ёш орасидаги ёшлар

Айни пайтда автобус ёнғинида вафот этган 52 кишининг жасади Оқтўбе шаҳрига етказилди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ...

Юқори нуқта. (темуркент – бўлажак бошкент)

(давоми)  Гўзал кунлар келишини кутма,  Унга томон боришни ҳеч унутма.                                  Жалолиддин Румий Тоғлар оғушидаги муъжаз бозордан Самарқанд сари ...

Фрилансер ким-у, касаначи – ким? ким қандай солиқ тўлайди

Фрилансер, аутсорсер ва аутстаффер ким ўзи? Уларнинг ҳаммамизга маълум касаначилардан нима фарқи бор? Иқтисодиётимизга шундай хизмат кўрсатувчи ғалати номдаги субъектлар ...