Хитой Америкага қарши урушга тайёрланмоқда

 

Хитой АҚШ билан қуролли тўқнашувга тайёрланмоқда. Буни Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги учун тайёрланган ҳужжат тасдиқлайди. Унинг муаллифларига кўра, пандемия Вашингтон ва Пекин ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтирган, шунинг учун ҳарбий тўқнашувларни истисно қилиб бўлмайди.

Хитойда ҳукумат тарафдори бўлган бир нашр мамлакатнинг ядровий арсеналини мингтагача оширишга ундаган мақолани босиб чиқарди.

Ушбу мақола Хитой Коммунистик партиясининг расмий матбуот органи – «Жэньминь жибао» шафелигида ташкил этилган инглиз тилидаги газета “Global Times”да пайдо бўлди. Мақолада бош муҳаррир Ху Сицзиннинг таъкидлашича, яқин келажакда мамлакат ядро каллакларини мингтага, «Дунфэн-41» стратегик ракеталари сонини 100 тага етказиши лозим.

Ху Сицзинь ядровий қуролни фойдасиз деб ўйлайдиганларни “содда болалар” деб атайди. Унинг фикрича, фақат ядро қуролигина Вашингтоннинг Пекинга қарши агрессиясини тўхтатиб туради. Сўнгги ойларда АҚШнинг “бемаъни” хатти-ҳаракати фонида бу муаммо айниқса долзарб бўлиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Хитой ўзининг ядро арсеналини қурмоқда ва модернизация қилмоқда. 15 йил ичида мамлакат бу кўрсаткични икки баравар оширди ва тадқиқотчиларга кўра, бугунги кунда у 300 та жанговар ядровий каллакдан иборат. Бироқ, ҳақиқий рақам анча катта, деган хавотирлар бор, чунки Хитой қуролни бошқариш механизмларида қатнашмайди, бу эса маълумотларни яширишга имкон беради.

Тадқиқотчилар, шунингдек, Хитой ҳарбий-денгиз кучлари, жумладан, иккита самолёт ташувчиси ва учта ҳарбий кема қурилиши кутилаётганини қайд этдилар. Бу нафақат Пекин ва у Жанубий Хитой денгизи устидан ҳукмронлик қилиш борасида тортишаётган минтақавий кучлар ўртасидаги можарога, балки Америка ва Буюк Британия кемалари билан тўқнашувга олиб келиши мумкин, дейди ташқи сиёсат тадқиқот институти катта илмий ходими Жереми Блэк. Таҳлилчининг қўшимча қилишича, бутун дунёни қамраб олган, аммо тезда Хитойда тарқалиб кетган коронавирус пандемияси унга қуролли кучларга кўпроқ имкониятлар беради.

Жереми Блэкнинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Ғарб Россияга яқинлашиши керак, чунки Хитой, шубҳасиз, уни АҚШ ва Европанинг асосий душмани ролидан суриб чиқармоқда. Албатта, эксперт тан олишича, буни амалга ошириш осон бўлмайди, чунки Москва Пекин билан дўстона муносабатларни ўрнатган, шунинг учун уни ўз томонига тортиш муаммоли. Бироқ, Ғарбда аллақачон Россияга НАТО билан таъсир ўтказиш механизми мавжуд. Шу билан бирга, Хитойнинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатларида изчил ёндашув йўқ, дея хулоса қилади Блэк.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркистонда нима бўлган эди.  i-бўлим. истило

  Туркистон-мухторияти-делегатлари Марказий Осиё халқларининг миллий озодлик урушлари ва исёнлари, советларга ва Сталин қатағонига қарши кураши – Туркистоннинг озодлик ...

Осиё кубоги-2019. ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

БАА мезбонлик қилувчи Осиё Кубоги бошланишига оз муддат қолди. Осиё Кубоги ўйинлари 4та шаҳарда жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади. Абу Дабида 3та, Дубай ва Ал Айнда 2тадан, ...

Россия  украинанин юзга яқин фуқаросини асирликда сақланмоқда

Россия қўшинлари жанглар бошланганидан бери 100 га яқин Украина фуқаросини гаровга олди. Бу ҳақда 24-март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400