Канаданинг йирик Air Canada авиакомпанияси 60 фоизгача ходимини ишдан бўшатишга қарор қилганини эълон қилди.

Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та самолёти бекор турибди.
Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 38 минг нафар ходимдан 19 мингдан 22,8 минггачаси ишдан бўшатилиши мумкин. Уларнинг барчасига бу ҳақда электрон почта орқали маълум қилинган.
Раҳбарият умумий изоляция сабабли ходимларни оммавий ишдан бўшатиш қарорига келган. Air Canada рейслари сони 95 фоизга камайган, компаниянинг 225та самолёти бекор турибди.
Ишдан бўшатишлар 7 июндан бошланади.
Аввалроқ Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпанияси инқироз сабабли 3150 нафар ишчисини ёки ходимларининг 30 фоизини ишдан бўшатиши ҳақида эълон қилганди.