Хитойлик эпидемиолог маҳаллий ҳукуматни эпидемия кўламини яширишда айблади

Хитой ҳукумати Ухань шаҳридаги 2019 йилнинг декабрида биринчи бор коронавирус тарқалган лабораторияни текширувдан ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш бўйича етакчи маслаҳатчиси Чжун Наньшаньга таяниб, CNN телеканали хабар берди.

 

 

Фото: AFP

Унинг сўзларига кўра, февраль ойининг бошлари Хитойнинг касалликларни назорат қилиш органлари Ухандаги вирусология институти лабораториясини текширишга икки ҳафта вақт сарфлаган. Улар касалликнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган қоидабузарликларни қидирган. Бироқ ҳеч қандай исбот топилмаган.

Наншаннинг айтишича, у Ухань институтида ишлайдиган вирусолог дўсти Ши Чжэнли билан бу борада суҳбатлашган. У вируснинг лабораториядан тарқалиш эҳтимоллиги ҳақида ўз фикрини билдирган. «Унинг айтишича, бу мутлақо бемаъни нарса бўлиб, у ҳеч қачон бундай иш қилмаган. Чжэнлининг сўзларига кўра, ўзларида бор қурилмалар ва ишчи кучи ҳисобга олинадиган бўлса, у вақтда ҳеч қандай сунъий вирусни яратиш имконияти бўлмаган», — дейди маслаҳатчи.

Наньшань яна бир бор маҳаллий ҳукумат аввал бошида касаллар ва содир бўлган ҳодиса кўламини камайтириб кўрсатишга уринганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, шубҳа Уханда коронавирусга чалинганлар сони 10 кун давомида кетма-кет ўзгаришсиз қолганидан сўнг, пайдо бўлган. Бу вақтга келиб эса инфекция Хитойдан ташқарида ҳам тарқалишга улгурган.

20 январь куни Чжун Наньшань биринчилардан бўлиб Хитой марказий телевидениеси орқали COVID-19 коронавирус инфекцияси инсондан инсонга юқишини маълум қилганди.

Апрель ойининг ўрталарида Fox News телеканали коронавируснинг Уханда лаборатория шароитида яратилганини тахмин қилганди. Дональд Трамп ҳам коронавирус лабораторияда яратилганини исботловчи далиллари борлигини билдирган. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Хитой касаллик тарқалиши юзасидан муҳим ахборотга эга бўлгани, аммо уни ўз вақтида ошкор қилмаганини айтган.

Бунга жавобан ЖССТ АҚШ коронавирус лабораторияда яратилгани тўғрисида ҳеч қандай маълумот тақдим этмаганини, коронавирус Хитой лабораторияларида пайдо бўлгани тўғрисидаги баёнотни спекулятив деб айтган.

MAНБА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бузовада тинч аҳоли дафн этилган оммавий қабр топилди

Украина пойтахти Киев шимолида жойлашган Бузова қишлоғидаги ўнлаб тинч аҳоли вакилларининг жасадлари кўмилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда Дмитровка қишлоғининг раҳбари ...

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...

Чиқинди қутиларини қаерларга ўрнатиш керак?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим: –    кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400