Нидерланд мутахассислари Сардоба фожиасини таҳлил қилди

Нидерландиялик мутахассислар Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишини ўрганиб тезкор ҳисобот тайёрладилар. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳисобот Deltares таҳлил маркази мутахассислари томонидан сунъий йўлдош маълумотлари асосида тайёрланган ва унда асосан табиий сабаблар ҳисобга олинган.

“Сув ўпирилиш катта миқдордаги ёғингарчиликдан тўғон хаддан ташқари тўлиши, шамол тўлқини ёки қувурлар ичидаги эрозия натижасида содир бўлиши мумкин”, – дейилади маълумотда.

Муаллифлар тўғон ўпирилиши бўйича ҳисобот дастлабки эканлигини, ўпирилишнинг асосий жараёнлари ва сабабларини тушуниш тошқинни чуқур ва батафсил баҳолашни талаб қилишини таъкидладилар.

Мутахассислар сув ресурсларини мақбул бошқариш зарурлигини инобатга олиб, барча табиий (гидрометеорологик, геоморфологик) ҳодиса ва ҳодисаларни, шунингдек техноген тадбирларни ва сув инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар жуда муҳим деб ҳисоблайдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар вазири: қийнашга, таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари жараёнларини қайд қилиб бориш мақсадида барча шаҳар-туман-тармоқ ички ишлар органлари тергов бўлинмаларидаги хизмат ...

Рашид маликов: “сабот”нинг ғалабаси бутун ўзбек кинематографиясига тегишлидир! (интервью)

40-Москва халқаро кинофестивалида “Сабот” фильми Кинотанқидчилар ҳакамлар ҳайъати мукофоти ҳамда Ҳудудлараро киноклублар федерацияси томонидан “Ҳакамлар ҳайъатининг махсус ...

Жамшид каримов: ислом каримов вафотини беш ойгача сир сақлашди (интервью, 4-қисм)

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (4-қисм) Бугунги сонда: Собиқ мулозим: “Каримовнинг оғзига ёғоч қошиқ солинарди”; “Онам ўғри эмас”; “Ислом лотареяга ...