Мени тожик халқини, миллатини ёмон кӯрадиган, уларнинг ривожланишини кӯролмайдиганлар тоифасига киритиб, миллатчиликда айблаётган қадрли дӯстларим, ассалому алейкум!

Мен миллатчи эмасман, аксинча қадимий ва кӯҳна тамаддун маскани бўлмиш Туронзаминда азалдан бир дарёдан сув ичиб, қӯни-қӯшни, қуда-анда бӯлиб яшаб келаётган, илдизи бақувват, икки тилда сӯзловчи ӯзбек ва тожик халқларининг бугун ҳар қачонгидан кӯра аҳил, иноқ, жипсликда яшаши тарафдориман.

Биз каби азалий қариндошларни гарчи ташқи кучлар ҳар қанча пораканда қилишга уринишса-да, бунинг уддасидан чиқа олмайди, деган ӯйдаман. Чунки ӯзбек ва тожикнинг тақдири шу қадар чирмашиб кетганки, бу икки миллатни бир-биридан ажратиш мутлақо тасаввурга сиғмайдиган иш.

Афсуски, бугун орамизда ташқи кучларнинг “ҳайбаракаллалари”га алданиб қолаётганлар йӯқ эмас, бор. Улар ӯзбекни тожикдан, тожикни ӯзбекдан ажратиб юборишга уриниш билан чекланиб қолмасдан, бир-бирига душман қилиб камол топтиришга ҳам уринишмоқда. Буни эътиборга олиб, кимларнингдир алдовларига учиб, кимларнингдир йӯриғига юриб, ӯртамизда қарор топган азалий дӯстлигимизга путур етказиб қӯймайлик!

Мени миллатчиликда айблаётган, месенжер орқали нафратомуз сӯзлар ёзаётган тожик биродарларимга мавриди келганда айни пайтда ӯзбек ва тожик халқлари ӯртасида кӯприк вазифасини ӯтаётган, икки халқни бир-бирининг шеърияти, адабиёти билан баҳоли-қудрат яқиндан таништириб келаётган тожикистонлик таниқли ӯзбек шоири Ҳасанбой Ғойибнинг ушбу шеърини ӯқиб бергим келди.

Икки эл пайванди – банди гӯзалдир,
Ширу шакар тили – қанди гӯзалдир.
Жомий Навоийдек улуғ зотларнинг
Доно маслаҳати – панди гӯзалдир.

Бир-биримизни авайлайлик, қадрдонлар!

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...

Қорақалпоғистонда орган ҳодимлари ва халқ орасида қурбонлар борлиги маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказди. Президент ўзбекистонликлар ва Жўқорғи Кенгес ...

Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун ...