Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди

Лутфиддин Абдуллаев Яккабоғ тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 19 май куни вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида ўтган Туман халқ депутатлари кенгаши сессиясида Лутфиддин Жўраевич Абдуллаев туман ҳокими лавозимига тайинланган.

Қайд этилишича, бунга қадар Лутфиддин Абдуллаев Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

Маълумот учун, туманнинг собиқ раҳбари Абдурасул Сафаров Яккабоғдаги «снос» воқеаларидан сўнг ҳокимликка тайинланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда юк машинаси ҳаракатланаётган пайт кўприк қулаб тушди

Фото: «Nuz.uz» Хоразмда автомобиль кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда. 15 август куни соат 18:40 атрофида вилоятнинг Ҳонқа тумани, Қорақош қишлоғида ...

Ўзбекистон туркпага қўшилиши мумкин

    Ўзбекистон туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТуркПА)га қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТуркПА бош котиби Жандос Асанов ...

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...