Ўзбекистонда “отпуска” кунлари узайтирилмоқда

 

Янги Ўзбекистонда катта эҳтимол билан меҳнат таътили кунлари узайтарилмоқда. Ушбу янгиликни ўз ичига олган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси шу кунларда Сенатда муҳокама марказида бўлиб турибди. 
Бугун, 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини кўриб чиққан.
Муҳокамаларда 1995 йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодекси таҳрири замонавий воқеликка мос келмаслиги ва фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги, турли хил шаклларининг фаол ривожланишини ҳисобга олмаслиги, шунингдек, иш берувчилар, хусусан, қўшимча ишчиларни меҳнатга жалб қилишнинг содда шаклларини танлашга имкон берадиган мослашувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун етарли шарт-шароитларни яратмаслиги таъкидланган.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқишда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Латвия, Эстония, Япония, Корея Республикаси ҳамда МДҲ давлатлари тажрибаси чуқур ўрганилганҳ
“Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг махсус қисми меҳнат ҳуқуқининг айрим институтларига бағишланган ва бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби янги нормаларни ўз ичига олган”, дейилади Сенат ахборотида.
Ҳужжат билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига аввалги тартибдагидек 24 кадендарь куни эмас балки йигирма етти календарь кун йиллик узайтирилган таътил берилиши белгиланмоқда.
Ҳужжат қачон қабул қилиниши ва кучга кириши маълум эмас. 
                                                                                                                                                                                                                             
                                                                                                                                                                                                                                                           Qalampir.uz Tahririyati
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод -- ...

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...