Москвада Ўзбекистон ва қирғизистонликлар иштирокидаги муштлашувда уч киши пичоқланди

Москвада Ўзбекистон ва қирғизистонликлар иштирокидаги муштлашувда уч киши пичоқланди

Россия пойтахтининг Текстилшчики туманида янги йилга ўтар кечаси ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Бу ҳақда хабар қилган “Интерфакс” агентлигига кўра, ҳодисада уч нафар ўзбекистонлик ва 10 нафар қирғизистонлик иштирок этган.

Нашр манбаси оммавий муштлашув чоғида уч киши пичоқлангани, улардан икки нафари ўзбекистонлик, бири эса қирғизистонлик эканини маълум қилган.

Ҳодисага шахсий адоват сабаб бўлгани айтилмоқда.

Муштлашув ортидан полиция тўққиз нафар қирғизистонлик қўлга олиб, маъмурий баённомалар тузган. Эндиликда бу шахслар 5 минг рублдан 7 минг рублгача жаримага тортилиб, Россия ҳудудидан бадарға қилиниши мумкин.

“Интерфакс” нинг ёзишича, ҳодиса кейинроқ Москва шаҳар ИИББ вакиллари томонидан ҳам тасдиқланган. Ҳуқуқ-тартиботчилар маълумотига кўра, муштлашув ортидан 10 киши қўлга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонгир отажоновни лицензиясидан маҳрум қилишди

"Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ...

Полицияни ҳурмат қила бошладим

Америкага энди келган вақтимда эскироқ машинада юрардим. Ўзбекистондан олган ҳайдовчилик гувоҳномам билан. Уч ойгача юрса бўлади ўз давлатингиз берган гувоҳнома билан. ...

Атамбоев ўзбекистон-қирғизистон чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев умумий узунлиги 1 280 километрни ташкил қилувчи қирғиз-ўзбек давлат чегараларининг 85 фоизини демаркацияланишини кўзда тутувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400