Қозоғистон: Намойишчилар Самара-Чимкент йўлини тўсишга ҳаракат қилишди

Қозоғистон: Намойишчилар Самара-Чимкент йўлини тўсишга ҳаракат қилишди

Қозоғистон ғарбидаги Орол шаҳрида иккинчи кун кетма-кет юзлаб одамлар йиғилди. Тушга яқин шаҳардаги “Дина” дўкони олдига одамлар тўплана бошлади. Ушбу гипермаркет шаҳар чеккасидаги, Самара-Чимкент халқаро автомагистрали яқинида жойлашган. Митингга кўп сонли полиция ходимлари жалб қилинган. Маълум қилинишича, мобил интернет ишламай қолган.

 

Озодлик хизматининг хабар беришича, намойишчиларнинг етакчилари ҳам йўқ, уларнинг талаблари тартибсиз. Улар Жанаўзендаги намойишларни қўллаб-қувватлаш учун йиғилганликларини айтишган. Шунингдек, улар нархларнинг ошиши бутун Қозоғистон ҳудудидаги хос кўриниш эканлигини таъкидладилар.

 

Акцияда суюлтирилган газ нархини 50 тангага тушириш (Янги йилдан 110 тангага қимматлади), нархларнинг кўтарилишига чек қўйиш ва “халқнинг муаммосини ҳал қила олмаса, юқори идоралар истеъфога чиқариш”талаблари қўйилмоқда. Митинг жойига Ғарбий Қозоғистон вилояти губернатори ўринбосари Бақитжан Наримбетов етиб келди.

Намойишчилар халқаро автомагистрални тўсишга ҳаракат қилишди. Бироқ хавфсизлик кучлари уларни тўсиб, йўлга ўтказмади. Кейин улар пиёда шаҳарга йўл олдилар. Улар шаҳарнинг марказий қисмига тахминан олти километр пиёда боришади.

“Улар йўл бўйлаб тизилиб юришибди. Бироқ, автомобилларнинг ўтиши учун тўсиқлар яралмоқда. “Яқинда ёққан қордан кейин пиёдалар ва йўл четлари тозаланмай қолган”, деди Озодликнинг мухбири.

Намойишчилар сони 500 нафарга етгани айтилмоқда.

Қозоғистоннинг қатор шаҳарлари, жумладан, Жанаўзен ва Ақтауда 2 январдан бери газ нархи ошишига қарши намойишлар ўтказилмоқда. Охирги икки кундан бери намойишчилар ҳукумат истеъфоси ва бошқа сиёсий талаблар билан чиқишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бемаъни манзара ёхуд биз “иккичи” мусулмонларга айланиб қолмадикми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унинг мазмун-моҳиятида Рамазон ойини азалий ...

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...

Пойтахтда миллий боғ бузиб ташланадими? профессор бунга қарши

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ...