Олмаотада 500 дан ортиқ одам калтакланган, 120 га яқин машина ёқиб юборилган

Олмаотада 500 дан ортиқ одам калтакланган, 120 га яқин машина ёқиб юборилган

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри коменданти Канат Таймерденовнинг айтишича, тартибсизликлар пайтида 500 дан ортиқ одам ҳужумга учраган, жабрланганларнинг 130 нафари аёллар ва кексалардир.

Комендантнинг сўзларига кўра, Олмаотада фавқулодда ҳолат жорий этилганига қарамай, 5-январга ўтар кечаси “экстремистик гуруҳлар жонланди”.

“Уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида 120 дан ортиқ автомашиналар, жумладан 33 та полиция, тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ёндирилди. Корхоналарга ҳам зарар етди: 120 та дўкон ва савдо объектлари, 180 та ресторан ва 100 га яқин хусусий тадбиркорларнинг идоралари вайрон бўлди”, – деди Таймерденов.

 

Таймерденов 5-январь куни Олмаотада “экстремистик ва радикал ҳужумлар” давом этганини айтиб, барча зарур чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди. Шунингдек, у намойишчиларни тарқалиб кетишга, уйларини тарк этмасликка ва провокацияга бормасликка чақирди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 5-январга ўтар кечаси Олмаота шаҳрида,  Манғистау вилоятида, кейинроқ эса пойтахт Нур-Султон ва Олмаота вилоятида 19-январга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилди. Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида ўтказилган намойишлар вазиятни янада кескинлашишига сабаб бўлмоқда.

 

5-январга ўтар кечаси Олмаотада минглаб намойишчилар ва полиция тўқнаш келиб, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилган. Намойишчилар бир неча полиция машинасини ҳам ёқиб юборган.

Шу куни намойишчилар Олмаота шаҳар маъмурияти биносига бостириб киришди. Қозоғистон матбуоти Олмаотадаги президент қароргоҳида ёнғин чиққани ҳақида хабар берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олинган

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди. «Мустақил ...

Зафар рўзиев яккабоғ халқидан катта хатоликка йўл қўйганлиги учун узр сўради

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Яккабоғ туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради. «...бу воқеаларга ҳеч ...

Ўзбекистон республикаси адлия вазири руслан давлетовга

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовга Ўзбекистон Республикаси 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 5 Тел: +99871-207-04-43 E-mail: info@minjust.gov.uz Очиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400