Россия қўшинлари қўшни Қозоғистонга кириб келди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар берди.
Хабарда айтилишича, Россия қўшинлари Қозоғистон ҳудудига кириб келган. Улар отишма содир бўлаётган Олмаота шаҳрига боришлари мумкин.
Ҳозирда Олмаота марказида отишмалар давом этмоқда. Қаттиқ туман сабабли журналистлар балан одамларни аскарлар 100 метр узоқликда жилдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шаҳарларида бир неча кундан бери намойишлар бўлиб ўтмоқда, улар полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликларга айланиб кетган. Фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, ҳукумат истеъфога чиқди.