Туркия Қозоғистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди

Туркия Қозоғистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди

6-январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатдаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб боришини  ва Қозоғистонда зудлик билан янги ҳукуматни шакллантириш ва кескинликни қисқа вақтда тўхташини тилаб, ҳамдардлик билдирди.

 

Унинг қўшимча қилишича, Туркия раҳбари Қозоғистонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

Эрдўған Турк Давлатлари Ташкилоти етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қозоғистондаги сиёсий инқирозни муҳокама қилди.

Ташкилот 2009-йил октабрь ойида ташкил этилган бўлиб, унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия муассис сифатида киради. Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш ниятини 2018-йилнинг апрель ойида эълон қилган ва 2019-йилда аъзо бўлган.

2-январь куни Жанаўзенда суюлтирилган газ нархини арзонлатиш талаби билан чиққан намойишчиларни қўллаб-қувватлаган намойишлар бир неча кундан бери Қозоғистоннинг ўндан ортиқ шаҳрида давом этмоқда. Бу митингларда ижтимоий талаблардан ташқари сиёсий чақириқлар ҳам янграган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Асосий намойиш Олмаотада бўлиб ўтмоқда. 5-январь куни ҳокимлик, прокуратура ва ҳукмрон партия бинолари ёқиб юборилган. Кейинроқ расмийлар “аксилтеррор операцияси” ўтказилгани ва тартибсизликларда иштирок этган бир неча тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум ...

Шавкат мирзиёев эмомали раҳмонни «эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400