Қозоғистондаги тартибсизликлар иштирокчилари умрбод қамоқ жазоси ёки фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси хабар бермоқда.
“Ҳозирда жиноятчилик ҳолатлари йиғилиб, рўйхатга олинмоқда. Шу муносабат билан жамоатчиликдан видеокамералар ва мобил телефонлар орқали олинган қоидабузарликлар фактларини ўз вақтида сақлаб қолишини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, Намойишчилар фуқаролигидан ажраш билан бирга саккиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.