Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати кескин ортди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати кескин ортди

Ўзбекистонда 6 январь куни 251 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 199 758 нафарга етди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
9 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
36 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
47 нафари Тошкент вилоятида,
120 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, шу куни 93 киши: Андижон вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 1 нафар, Хоразм вилоятида 11 нафар, Тошкент вилоятида 13 нафар, Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196 851 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар азиз. шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун ...

Ўзбекистонда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга рухсат берилди

Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб ёзади «7news.uz» сайти. Иллюстратив фото:cabresto.blogspot.com Қонунда ...

Оқдарё туманида тарқатилган товуқ гўштида 157 турдаги микроб ва бактериялар аниқланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг «Улуғбек» МФЙда истиқомат қилувчи Умар Ортиқов махсус рухсатномасиз Ургут туманидан ўзи яшаётган туманга товуқ гўшти етказиш билан ...