Марказий Осиёда террорчи ташкилотларнинг ухлаб ётган ячейкалари бор – Раҳмон

Марказий Осиёда террорчи ташкилотларнинг ухлаб ётган ячейкалари бор – Раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг жанубий чегарасида 40 дан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагери борлигини айтди.

“Мен шу кунгача бизнинг халқларда халқаро терроризм, экстремизм ва диний радикализмнинг ҳаракатсиз ячейкалари борлигини бир неча бор айтганман. Бизнинг махсус хизматларимиз маълумотларига кўра, КХШТнинг жанубий чегарасида, Афғонистоннинг шимоли-шарқий вилоятларида террорчиларни тайёрлаш бўйича 40 дан ортиқ лагер ва марказлар мавжуд”, деди Раҳмон КХШТ раҳбарларининг онлайн саммитида.

Раҳмонга кўра, террорчиларнинг ватанлари, дини ва миллати йўқ. Улар ҳамма ердан йўқ қилиниши керак.

“Эслатиб ўтмоқчиманки, Коллектив хавфсизлик кенгашининг террорчи деб тан олинган ташкилотларнинг ягона рўйхатини тузиш тўғрисидаги қарори ҳалигача амалга оширилмаган. Бу жуда муҳим”, — деди у.

Раҳмон, шунингдек, тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Қолаверса, фуқароларнинг хорижий диний марказларга ўқишга кетаётгани муаммосига ҳам эътибор қаратиш лозим, деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Тошкентда икки ёшли гўдак 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Чоштепа маҳаллқасида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Туман ҳокимияти томонидан тақдим этилган янги уйлардан бирининг 4-қавати балконидан 2 ёшли ...

Таълим муаммолари мактабдан олдин бошланади(ми?)

Ўғлим мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов босқичига ўтгач, чамаси бир ойлар ўтиб машғулотларни кузатиш учун гуруҳга бордим. Тушдан кейинги машғулот вақтида 28 боладан 8 ...