Қозоғистоннинг янги бош вазири Алихан Смаилов ҳақида

Қозоғистоннинг янги бош вазири Алихан Смаилов ҳақида

Қозоғистон президенти Алихан Смаилов номзодини бош вазирликка таклиф қилди ва парламент 11-январдаги мажлисда унинг номзодини тасдиқлади. Жами 89 нафар депутат рўйхатга олинди ва барчаси уни ёқлаб овоз берди.

 

Қозоғистон ҳукумати 5 январь куни тартибсизликлар туфайли истеъфога чиқди. Кейин бош вазир вазифасини Алихан Смоилов бажарган.

Билими ва фаолияти:

А. Смаилов 1972 йилда Олмаота шаҳрида туғилган.

– 1994 йилда Ал-Фаробий номидаги Қозоқ давлат миллий университетини тамомлаган (амалий математика);

– 1996-йилда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Менежмент ва иқтисодиёт институтининг давлат бошқаруви йўналиши магистри даражасини олган;

1993-1999-йилларда “А-Инвест” инвестиция ва хусусийлаштириш жамғармаси бош мутахассиси;

– бўлим бошлиғининг ўринбосари;

– Қозоғистон Миллий статистика агентлиги бошлиғи;

– Қозоғистон Республикаси Статистик режалаштириш ва ислоҳот агентлигининг Статистика ва таҳлил қўмитаси раисининг ўринбосари;

– Қозоғистон Президенти маъмуриятида давлат инспектори, иқтисодиёт сектори раҳбари, бош эксперт;

1999-2003 – Қозоғистон Статистика агентлиги раиси;

2003-2006 йилларда – Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Давлат суғурта компанияси бошқаруви раиси;

2006-2009 йилларда – Қозоғистон Молия вазири ўринбосари, “КазАгро” Миллий холдинги президенти;

– 2009-2014-йилларда Қозоғистон Статистика агентлиги президенти;

– 2014-2015 йилларда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси раиси;

– 2015-2018 йилларда Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси;

– 2018-йил сентабридан 2019-йил февралигача молия вазири;

– Қозоғистон Президентининг 2019-йил 25-февралдаги фармойиши билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири этиб тайинланган;

– 2021-йил 18-январда ушбу лавозимга қайта тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони (давоми)

              38    ТАХТИ ҚОРАЧИ ДОВОНИ “Қорачору Чингиз амакиваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош  эрурлар. Қорачар нўён салтанатга сидқидилдан хизмат қилган ва аркони давлат ...

Қиш қайғуси: қайнота-келин бир хонада ётса…

Узоқ йили машҳур олимлардан бирига шундай савол йўлланган эди:   «Баъзан барча оила аъзоларимиз — мен, хотиним, фарзандларим ва ота-онам бир хонада ётишга тўғри келади. ...

«маънавият» тошкентни барбод қиладими

Одамлар — шаҳарларнинг энг асосий бойлиги. Шаҳарлар улар учун ўзаро рақобат қилади. Агар Тошкентда фуқаролар эркинлиги чекланаверса, биз сайёранинг бир четида қолиб ...