Ўзбекистонда журналист ва блогерларга Қозоғистондаги воқеаларни ёритиш тақиқланган

Қўшни Қозоғистондаги воқеаларни ёритувчи журналист ва блогерлар Ўзбекистон ҳуқуқ тарғибод идораларига чақирилган. Улардан “мавзу бўйича кам ёзиш”, “видеоларни тарқатиш” ва “намойишга чиқирмасликни” талаб қилишган.

Исмини ошкор қилишни истамаган блоггерлардан бири тақиқ Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати томонидан келаётганини айтди.

-Каналимда Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида 2-3 та видео жойлаштиргандим. Кейин Ахборот ва коммуникация агентлиги билан боғланиб, видеоларни ўчириб ташлашимни сўрашди”, — деди ўзбекистонлик блогер.

Яна бир қатор фаоллар Қозоғистондаги воқеалар ҳақидаги постлар учун аноним профиллар орқали таҳдид қилганликларини хабар қилишган.

“Ўзбеклар қачон уйғонади?!”- деган мавзу бўйича пост ёзган фаоллар ички ишларга чақирилган.

— Менга шу постим учун “Бундай қўрқинчли нарсаларни ёзманг, қозоқлар ҳақида ёзманг, кузатиб туринг”, дейишди. Кейин улар тилхат ёздириб олишди. Қозоғистондаги воқеалар ҳақида ёзмасликка ваъда бердим, – деди блогерлардан бири.

Ўзбекистон давлат матбуоти Қозоғистондаги воқеаларни фақат чекланган тарзда ёритмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“zo’r tv”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти ...

Эмомали раҳмон: тожикистон ҳеч қачон минтақа давлатларига муаммолар туғдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 10 январ куни Душанбега ташриф буюриб, Тожикистон Президенти ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган учрашуви пайтида Эмомали ...

Навоийда қизларни туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси ...