Олмаотадаги пиццерияни аскарлар талон-тарож қилишганми?

 Олмаотадаги пиццерияни формали одамлар ўғирлагани акс этган видео муҳокама қилинмоқда. Шаҳардаги тартибсизликлар пайтида бу объект ҳам ўқдан жабрланган эди.

Пиццерия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳарбий кийимдаги одамлар кечаси уяли телефон чироқларини ёқиб, музлатгичдан озиқ-овқат олиб кетишган. Улар шунингдек нақд пулларни ҳам олишга муваффақ бўлишган.

“4-январда охирги куни биз кечгача ишладик. 5-январга ўтар кечаси майдонда ўқ узилди, граната портлади, тартибсизлик юзага келди. 7-8 январь кунлари ишга боролмадик. 9 январь куни биз пицерияга келдик ва у вайрон бўлганини кўрдик. Видеокамерага қарайдиган бўлсак, 7-январь куни отишма ва ҳужум бўлган”, — деди ресторан вакили.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...

Шикоятчилар олий суд биносига “штурм билан кирди”

  Ўзбекистон Олий суди биноси 15 август куни Ўзбекистон Олий суди биноси олдига йиғилган ва кутиш жонига теккан юзлаб шикоятчилар бинонинг ëпиқ дарвозаси қулфини ...

Тўққиз киши ошдан заҳарланди, 4 нафари ҳалок бўлди

Шимолий Тожикистоннинг маркази Хўжанд шаҳрида 9 киши ошдан заҳарланиб, улардан тўрт нафари ҳалок бўлди. (more…)