Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида 53 та ҳокимият биноси вайрон қилинган

Қозоғистондаги тартибсизликлар давомида мамлакатнинг турли вилоятларида 53 та маъмурият биноси вайрон бўлган, 151 та кичик ва ўрта бизнес объекти вайрон қилинган.

Уларнинг аксарияти Олмаота, Чимкент шаҳарларида, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Атирау ва Ақтўбе вилоятларида рўйхатга олинган. Саноат ва инфратузилма вазири Қайирбек Ўскенбаев 12-январт куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида тартибсизликлардан энг кўп Олмаота жабр кўрганини айтди.

Расмий маълумотларга кўра, Олмаотада жами 161 та бино вайрон бўлган. Вазир Ўскенбаевнинг айтишича, 20-февралгача шикастланган жамоат обектлари таъмирланади, вилоятлар билан темир йўл ва автомобил алоқалари тикланади.

Аввалроқ “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси жами 1528 та тадбиркорлик субъекти зарар кўргани, шундан 1408 таси Олмаота шаҳрига тўғри келгани ҳақида хабар берган эди. Зарар 95,3 миллиард тенгени ташкил қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш қозоғистонга ёрдам таклиф қилди

АҚШ Қозоғистонга норозиликларга сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр, деди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс брифингда.   Нед Прайснинг ...

Азиз абидов олий суд матбуот хизматига раҳбар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матубот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган Олимжон Ўсаров кетганидан сўнг бу лавозим бир муддат бўш қолган эди. “Jahon.uz” нашрининг Олий ...

Туркманистон президенти 26 вазирни ишдан бўшатди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат таркибида катта кадрлар ўзгаришини амалга ошириб, 26 вазирни ишдан бўшатди ёки лавозимларини ўзгартирди. Бундай қарор ...