АҚШ Афғонистонга 308 миллион долларлик ёрдам юборади

АҚШ Афғонистонга 308 миллион долларлик гуманитар ёрдам ва 1 миллион дозада COVID-19 ваксинасини беради. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Эмили Хорн баёнот берди.

“АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан тақдим этилган ушбу янги инсонпарварлик ёрдами бевосита мустақил гуманитар ташкилотлар орқали юборилади. Бу афғонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун қилинган қутқарув ҳаракатларидир. У ҳимоя ва бошпана, асосийси тиббий ёрдам, озиқ-овқат билан таъминлайди “, дейилади баёнотда.

Хорн, шунингдек, Қўшма Штатлари афғон халқини қўлидан келганча қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

АҚШ Афғонистонга ҳозиргача 4,3 миллион долларли ваксина, 2021-йилнинг октабридан буён эса 782 миллион доллар гуманитар ёрдам жўнатди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сарвар отамуродов ва ҳотамжон кетмонов қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан кетди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида.  Хабар ...

Яман президентига саудия арабистони томонидан босим қилингани айтилмоқда

Саудия Арабистони Яман президенти Абд-Раббу Мансур Ҳодийдан истеъфога чиқишни талаб қилди. Ҳозир Ходи уй қамоғидалигини The Wall Street Journal газетаси шахсий манбаларига ...

«олтин водий»  қайта  тикланади

(“Олтин Водий” талон-тарож этилмоқда” ва “Байрамлари топталган,   қувончлари яксон этилган юрт” номли  мақолаларнинг давоми ) Мазкур мақолалардан айрим сатрлар: “Олтин водий” ...