Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги тўқнашувда бир аскар ҳалок бўлди

11-январь куни Арманистон-Озарбайжон чегарасида қуролли тўқнашувда бир арман аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги баёнот берди.

“Озарбайжон қуролли кучлари 11-январга ўтар кечаси тўқнашувга сабаб бўлди. Тўқнашувлар тўхтагач, ҳудуддан 2003-йилда туғилган оддий аскар Вааг Бабаяннинг жасади топилган. У отиб ўлдирилган”, – дейилади баёнотда.

Аввалроқ худди шундай тўқнашувда икки Озарбайжон аскари ҳалок бўлгани, яна икки нафари яралангани ҳақида айтилган.

Ереваннинг айтишича, Боку ҳужум пайтида артиллерия ва дронлардан фойдаланмоқда. Яраланган икки аскарнинг аҳволи яхши, ҳаёти хавф остида эмас.

 Расмий Озарбайжон Ереванни Келбажар ва Товуз йўналишида ўқ узганликда айблади. Воқеаларда ҳеч ким ҳалок бўлмагани, ҳужум тўхтатилгани ва вазият тинч эканини айтди.

Тоғли Қорабоғда давом этаётган инқирознинг давоми сифатида 2020-йил сентабрида можаро яна авж олиб, кўплаб одамларнинг умрига зомин бўлди.

Россиянинг аралашуви билан томонлар ўша йилнинг 10-ноябрида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоладилар. Шунингдек, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олинди.

Келишув натижасида Ағдам вилоятининг бир қисми, шунингдек, Тоғли Қорабоғ қарамоғидаги Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжонга ўтди. Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлагига кирди. Бироқ чегарадаги тўқнашувлар вақти-вақти билан такрорланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...

Байден украинага ёрдам бериш учун конгрессдан 33 миллиард доллар сўради

  АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украинага 33 миллиард доллар ёрдам беришни сўраганини айтди. 28-апрелда Оқ уйда сўзлаган президент Қўшма Штатлар Украинани Россия ...

Ислом каримовнинг давлат котиби тиллалар ортилган самолёт ушланган воқеани эслади

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзА’га берган интервьюсида тиллалар ортилган самолёт қўлга олинган ...