КХШТ аскарлари 10 кундан кейин Қозоғистондан чиқиб кетишади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар кучлари 10 кун ичида Қозоғистонни тарк этади. Аскарларни чиқариш 13-январдан бошланади. Бу ҳақда “Хабар 24” телеканалига ташкилот бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

Аскарларнинг умумий сони 2500 киши. КХШТ кучлари икки шаҳарда, Олмаота ва Нур-Султонда жойлашган.

13-январь куни Станислав Зась Олмаотага боради ва у ерда КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков билан учрашади, қўмондонлик пункти ва ҳарбий базаларни бориб кўради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лхр раҳбари республиканинг россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказиш мумкинлиги ҳақида гапирди

ЛХР раҳбари Леонид Пасечник республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказилиши мумкинлигини айтди. “Ўйлайманки, яқин орада мамлакатда референдум бўлиб ...

Путин 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани россиядан олиб чиқишни тақиқлади

Владимир Путин Россия Федерациясидан 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда Кремл сайтида ёзилмоқда. Фармон бугун, 2-март куни кучга ...

Норвегия россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди

Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия вазирлар маҳкамаси маълум қилди. Ҳукумат, шунингдек, Россиянинг «Эрасмус+»  ва «Горизонт ...