Қирғизистонда икки ойга етадиган ун захираси қолган

Бу ҳақда Қирғизистондаги ун ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Рустам Жунушов маълум қилди. Унинг айтишича, буғдой Россиядан аввалги келишувларга кўра олиб келинмоқда.

Қозоғистон чегарани ёпганида, ўзимизда ишлаб чиқарилган унни ноқонуний ташишни тақиқлаш ва Россиядан буғдой олиб кириш орқали ун етказиб бериш мумкинлигини айтди. Жунушовнинг қўшимча қилишича, ун нархи ошмаган, фақат Талас вилоятида қимматлаган.

Қирғизистон уннинг асосий қисмини Қозоғистон ва Ўзбекистондан олади.

Жорий йилда Қирғизистонда суғориш суви танқислиги ва иссиқлик туфайли буғдойнинг ялпи ҳосили 41,4 фоизга, арпа 58 фоизга камайган. Шу сабабли буғдой нархи бир йил ичида қарийб 40 фоизга ошган.

Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буғдой экспортини тақиқлаб, мамлакатга буғдой ва ун импортига қўшилган қиймат солиғини вақтинча олиб қўйган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғизистоннинг бу йилги буғдойга бўлган талабини 750 минг тонна деб баҳоламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...

4 нафар миб ходими ижро вақтидаги қаттиқ қаршилик оқибатида вафот этишган

Маълумотларга кўра, МИБ томонидан ўтган 2 йил давомида 54,5 триллион сўмлик пул маблағлари қарздор истеъмолчилардан ундириб олинди. Шундан 26,7 триллион сўм электр энергия, ...

Эркинжон турдимов:ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ...