Туркманистонда нархларнинг ошишига қарши бўлганлар митингга чиқишди

Туркманистоннинг Лебап вилояти Фарап тумани ҳокимияти биноси олдига йиғилган 200 га яқин одам озиқ-овқат нархини пасайтиришни талаб қилишди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг туркман хизмати хабар бермоқда.

 

Журналистларга кўра, 1 январдан бошлаб дўконларда давлат томонидан етказиб бериладиган озиқ-овқат нархи 7-8 баробарга қимматлашган. Масалан, ҳозирда давлат дўконларида 3 манатлик пахта ёғи (0,8 доллар) 24 манатдан (6,8 доллар) сотилмоқда.

Намойишчилар нархлар ошганига қарамай, иш ҳақи кўтарилмаганини айтиб, ҳокимиятдан назоратни ўз зиммасига олишни талаб қилишди. Кейинроқ 15 га яқин қуролли ва ниқобли аскарлар етиб келиб, ҳокимиятни ўраб олишган.

Гувоҳларнинг айтишича, уларнинг ортидан келган полиция, агар аҳоли тарқалмаса, ўқ отиши билан таҳдид қилган. Кейин намойишчилар тарқалиб кетишган.

Туркманистон ҳукумати ўтган йил охиридан бери озиқ-овқат етказиб беришни қисқартириб, нархларни оширмоқда.

Қозоғистонда январь ойи бошида суюлтирилган газ ва озиқ-овқат нархининг ошиши билан боғлиқ вазият Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам чора кўришга ундади. Қирғизистон ҳукумати суюлтирилган газ нархи барқарор қолишини эълон қилган, бироқ Ўзбекистон фаоллари ва блогерларига нархларнинг ошиши ҳақида гапиришни тақиқлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода россия ва ўзбекистон ёшларини боғловчи ахборот портали яратилиши келишиб олинди

 Бухорода “Ҳамкорлик, ташаббус, инновация” дея номланган Ўзбекистон-Россия ёшлари фестивали бўлиб ўтди. Икки давлат ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган Англашув меморандумига ...

Халқаро  сиёсий  майдонларда   ўзбек тилимиз  қачон  янграйди,  ёхуд  ўзбекистондаги  халқаро сиёсий  учрашувлар, тадбир  ва  анжуманларда  давлат   раҳбарларимиз  қачон  ўзбек  тилида  сўзлайдилар

(Ўзбек тили Ўзбекистоннинг Давлат Тили эканлиги ҳақидаги қонун қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлайман) Миллий ўзлигимиз, фахр ва ифтихоримиз муҳрланган ушбу қутлуғ ва ...

Мариуполдан тинч аҳолини олиб чиқиб қетишнинг иложи йўқлиги айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан кенг қамровли тинчлик музокараларини ўтказишга умиди йўқлигини 29-апрелда маълум қилди.  Аввалроқ порт шаҳардан мингга яқин ...