АҚШ Олий суди Жо Байденнинг қарорини бекор қилди

АҚШ Олий суди президент Жо Байден имзолаган фармонни бекор қилди. Бу ҳақда суд сайтида маълум қилинди.

2021-йил ноябрь ойида АҚШ президентининг маъмурияти хусусий компаниялар ходимларини коронавирусга қарши эмлашни ёки мунтазам тестлардан ўтишни талаб қилувчи таклиф киригизиб, фармонни Жо Байден имзолаган эди.

Фармонга кўра, АҚШ Меҳнат вазирлиги махсус қоидалар ишлаб чиққан. Аслида бу талаб АҚШдаги 100 та компанияга қўйилган бўлиб, улар 4 январдан кечиктирмай эмланиши керак эди.

Олий суд қарорни “жамоат саломатлиги қоидалари”га қарши келиши ва Меҳнат вазирлигининг соғлиқни сақлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ваколатига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бироқ суд фармоннинг тиббиёт ходимларини эмлаш ҳақидаги талабини ўз кучида қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ президентининг ушбу фармонини Флорида штатининг маъмурияти ноқонуний деб, судга мурожаат қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Деҳқонобод тумани ҳокими зоир алиқуловга  полковник унвони топширилди

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони ...

Россия учувчилари украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда

Учувчилар тинч шаҳарларни бомбаламоқчи эмас. Россия қўшинлари Украинани бомбардимон қилишдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда УНИАН агентлиги. “Ҳозир уруш икки ҳафтага ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 16,4 миллиард долларни ташкил қилди

Марказий банк 2018 йилнинг 9 ойи учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзини эълон қилди. Бу ҳақда “Кун.уз” маълум ...