Лавров Москванинг Ғарбга нисбатан “сабри тугаганини” маълум қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг Ғарбга нисбатан “сабри тугагани” билдириб,“хавфсизлик кафолатлари” бўйича ёзма жавобни бир ҳафта кутишини айтди. Бу ҳақда у 14-январь куни бўлиб ўтган йилнинг якунловчи матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Агар жавоб бўлмаса, Россия нима қилишига аниқлик киритмади.

Ушбу ҳафтада ушбу мавзу бўйича учта музокара бўлиб ўтди. Аввал 9-10 январь кунлари Россия ва АҚШ Женевада икки томонлама учрашган. 12 январь куни Брюсселда Россия-НАТО кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Москванинг вакиллари 13 январь куни Венада Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбарлари билан учрашган.

Учрашувларда Россия томони томонидан қўйилган “хавфсизлик кафолатлари”га қўйиладиган талаблар тўплами муҳокама қилинди. Москва ҳарбий альянсга “НАТО шарқ томонга кенгаймаслиги керак”, “Россия чегаралари яқинида ракеталарни жойлаштирмаслиги шарт” ҳамда 1997 йилги чегарадан ташқарида ҳеч қандай машғулот ва разведка операцияларини ўтказмасликни талаб қилган.

Ушбу учрашувлар давомида АҚШ, ЕХҲТ ва НАТО вакиллари Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг кенгайишини тўхтатишдан бош тортдилар. Улар Украина эркин давлат эканлигини ва ҳар қандай ташкилотга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини айтишди. Бу ҳаракатга қарши чиққан Россия ўз фикридан қайтгани йўқ.

НАТОга АҚШ, Британия, Канада, Франция ва Германия каби 30 га яқин мамлакат аъзодир. Ўтган йили ёзда Украинани қўшиш масаласи қаралган эди.

Орадан кўп ўтмай, 2021-йил кузида қатор Ғарб ОАВлари разведка маълумотларига таяниб, Россия қўшинлари Украина чегараси яқинида тўплангани ҳақида хабар тарқатди. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айбламоқда. Россия АҚШ ва НАТОдан хавфсизлик кафолатларини талаб қилиб, Украина билан чегара яқинида 100 мингга яқин аскар машғулотлар ўтказиш учун тўпланганини айтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда сим-карталар нархи 50 баробарга оширилди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мобил телефон сим-карталарини бошқаларга берган ёки улардан ноқонуний фойдаланган шахслар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Фото: ...

Ўзбекистонда қўлда терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмади. Нарҳ наволар комунал хизматлар ошгани, жарималар ...

Самарқанддаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни соат 14:08 да Қавола МФЙда жойлашган “Зар мебель” оилавий корхонасига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Самарқанд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400