Қозоғистонда Назарбоевнинг куёвлари ишдан бўшатилди

“Самрук-Казына” жамғармаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви Димаш Дўсанов ва Қайрат Шарипбоев ишдан бўшатилганини маълум қилди.

“КазТрансОйл” раҳбари Димаш Дўсановнинг ваколатлари тугатилди. Бу ҳақда “Самрук-Казына” жамғармаси сайтида хабар берилди.

“КазТрансОйл” ОАЖ директорлар кенгашининг 2022-йил 14-январдаги қарорига мувофиқ, аризага асосан Д.Г.Дўсановнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек Қайрат Шарипбоев «QazaqGaz» бошқаруви раиси лавозимини тарк этганини «sk.kz» сайти ёзди.

“ QazaqGaz Миллий компанияси директорлар кенгашининг 2022-йил 14-январдаги қарорига асосан, К.К.Шарипбоевнинг аризасига кўра, унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди. (more…)

“биз давлат ишчилари пластик картага қаердан шакар топайлик?”

  "Хива шаҳрининг бозорларида шакар нархи кундан-кунга кўтарилмоқда. Халқ қишга қандай қилиб заҳира қилишни билмаяпти. Айни мевалар пишиқчилиги пайтида шакарнинг баҳоси ...

“почтачи почта тарқатсинми ё тўлов қабул қилсинми?”

  "Мен сизларга Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қўштамғали қишлоғидан ёзмоқдаман. Мен сизларга юбораётган суратларда почта алоқа бўлимининг аҳволи акс этган. Почта ...