Қозоғистонда Назарбоевнинг яна бир куёви истеъфога чиқди

Тимур Қулибоев “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раҳбари лавозимини тарк этди.

Унинг “Отамакон” ҚР МТП аъзоларига мурожаати миллий палата сайтида эълон қилинди.

“Бугундан бошлаб “Отамакон” Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Менга билдирилган ишонч учун делегатлар ва Президиум аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Саккиз йил давомида Миллий тадбиркорлар палатасининг олий назорат органига раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди”, — дейилади мурожаатда.

У “Отамакон”нинг кенг жамоасига – оддий мутахассислардан тортиб, ҳудудий бошқармалар раҳбарларигача ҳамкорликдаги мазмунли фаолияти учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Кулибоев бу лавозимда 2013-йил сентабридан бери ишлаб келаётган эди.

Тимур Кулибоев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг турмуш ўртоғи бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда подани ҳайдаб кетаётган шахс ҳайдовчига тенглаштириладиган бўлди

Қонунчиликка мувофиқ от аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган ёки уларни етаклаб бораётган, чорва моллари (пода)ни ҳайдаб бораётган шахслар ҳайдовчига ...

Ўзбекистон бош прокурорининг қабулга келган фуқароларнинг 90 фоизи суддан шикоят қилди

Ўзбекистон Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг шахсий қабули ...

Тошкент метросида ҳожатхоналар ташкил этиш таклиф қилинди

                                                                                  Фото: novotours.uz “Менинг фикрим“ жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент метро бекатлари ва ...