Швеция Россиянинг ҳаракатларига жавобан Готланд оролида хавфсизлик чораларини кучайтирди

Швециянинг Болтиқ денгизидаги Готланд оролида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Швеция Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бунга Россия ҳарбийларининг минтақадаги фаоллиги ошгани сабаб бўлган.

Жума кунидан бери оролнинг маъмурий маркази Висби шаҳрининг кўчалари ҳарбий хизматчилар томонидан қўриқланмоқда. France-Press агентлиги   кўчада ўнга яқин зирҳли техника ва ўнлаб аскарлар юрганини ёзди. Шунингдек, оролга қўшимча ҳарбийлар олиб келиниши хабар қилинмоқда.

Болтиқ денгизида Россиянинг ўнлаб йирик кемаларини пайдо бўлиши ва Украина юзасидан Москва ва НАТО ўртасидаги зиддият кучайганидан кейин бундай чоралар кўрилган.

“Қуролли кучлар Швеция яхлитлигини ҳимоя қилиш ва Швецияни ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлигини кўрсатиш учун зарур чораларни кўради”, — деди Мудофаа вазири Питер Хултквист.

Швеция НАТО аъзоси бўлмаса-да, Шимолий Атлантика алянси билан бир қатор соҳаларда ҳамкорлик қилади. 2014-йилда Россия Қримни босиб олганидан кейин Швеция мудофаа тизимини мустаҳкамлай бошлади. Хусусан, у муддатли ҳарбий хизматни давом эттириб, Готландга ҳарбий гарнизон юборган эди. Орол Россиянинг Калининград вилоятидан тахминан 200 км узоқликда жойлашган.

Қўшни Финляндия сингари Швеция ҳукумати ҳам НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилишини айтади, бироқ ҳозир ушбу масала кун тартибида эмас. Москва Швеция НАТОга аъзо бўлса “ёмон оқибатларга” олиб келиши билан таҳдид қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Краснодар ўлкасида юз берган автоҳалокатда 6  ўзбек жабрланди

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасига 2019 йилнинг 5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар ...

Шерзод қудратхўжаев: мўъжизалар остидаги… оғир меҳнат

Яқинда Хитой ва Корея сафаридан қайтдим. Кўп таассуротлар билан қайтдим: завқландим, кузатдим, ўргандим. Бу халқлар, уларнинг яшаши, давлатларнинг гуркираб ривожланишини ...

Ўзбекистон отмларида 1 мартдан контрактлар нархи ошади

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ОТМларида контрактлар нархи ошади, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб ОТМлардаги тўлов-контрактлар ...