Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда қўлга олинган шахсни Ўзбекистон фуқароси эмаслигини айтди

Ўзбекистон ТИВ расмийси 17 январь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир ўзбекистонлик намойишларда қатнашиш гумони билан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарга раддия берди.

«Яқинда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2022 йил 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) “Жибек жоли” ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида янгиликлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистон МХҚ Чимкент шаҳридаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланаётган 29 ёшли ўзбекистонлик чегарада қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Айни вақтда бу хабар таҳрирлаб қўйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда режадан ортиқ буғдойини ҳоким тортиб олган фермер ўзини осгани иддао қилинди

Марҳум фермер яшаган уй Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Чўнбоғиш Қутбиддин” фермер хўжалиги бошлиғи Ҳусниддин Ражабов ҳамкасбларининг иддао қилишича, у 21 июнь куни ...

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда) -- Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз. -- С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз? -- Х.Т.: Бу ҳислатдан ...

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва ...