Қозоғистондаги фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинди

Қозоғистоннинг барча вилоятларида фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

Унга кўра, 19 январь куни ярим тундан бошлаб Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида, шунингдек, Олмаота, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинган.

Аввалроқ президент Чимкент, Шарқий Қозоғистон, Ақтўбе, Туркистон, Оқмўла, Қўстанай, Қарағанда, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистонда фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан аввал бекор қилган эди.

“Шундай қилиб, бутун мамлакат нормал ҳаётга қайтмоқда. Фавқулодда ҳолат даврида киритилган комендантлик соати ва бошқа вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Халқнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армиянинг тинимсиз меҳнати туфайли Қозоғистонда тартиб ва ​​осойишталик ўрнатилди. Юртимизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик бўлсин!”, – деб ёзди Уали Фейсбукдаги саҳифасида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурия президенти башар асаднинг аёли асмо асад рак касалига чалинди

Фото:twitter/@Presidency_Sy Дамашқ, 8 август.  Шифокорларнинг айтишича Сурия президенти Башар Асаднинг аёлида Асмо Асадда онкологик касаллик (кўкрак безидаги хавфли ўсма) ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Дунё шодликлари йиғилса бутун,  дўстлар дийдоридан бўлолмас устун

        “Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари” тадбири юзасидан мулоҳазалар 1998 йилнинг ноябрь ойи кунлари эди. Мен пойтахтдан  Қашқадарёга ота-онамни кўриш учун борган ...