Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг энергетика вазирларини Тўқтўғулга чақирди

Энергетика вазирлиги Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларини Тўқтўғул сув омборидаги вазият билан танишиш учун Қирғизистонга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун парламентнинг Ёқилғи-энергетика масалалари ва ер ости бойликлари қўмитаси йиғилишида энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев маълум қилди.

“2022-2023-йилдан ўтиш бўйича январь ойининг учинчи ўн кунлигига Қозоғистон энергетика вазири, сув хўжалиги вазирини, Ўзбекистоннинг энергетика вазири ва сув хўжалиги вазирини таклиф қилдик. Уларни Тўқтўғул ГЭСига олиб бориб, сув ҳажмини кўрсатамиз.  Биз рақобатда бўлмай ҳамкор бўлайлик дея таклиф қилиб хат юбордик”.

“Электр станциялари” корхонасининг сайтида сув омборидаги сув ҳажми 18 январь ҳолатига кўра, 9 миллиард 559 куб метрни ташкил қилмоқда.

Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини Тўқтўғулдаги сув танқислигининг олдини олиш эвазига олади. Туркманистондан электр энергиясини ҳам импорт қила бошлаган.

Тўқтўғул сув омбори Норин дарёсида қурилган. Ундан бошқа қатор дарёлар – Кўкўмерен, Чичқон, Узун-Ахмат, Таркент ва бошқа дарёлар оқиб келади. Ўтган йили ушбу мамлакат ҳукумати ёмон об-ҳаво туфайли сув танқислиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ёзда Қирғизистоннинг қўшнилари Қозоғистон ва Ўзбекистонга суғориш учун Тўқтўғулдан сув чиқаради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан Бухорода VIII халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтди. Бунда қатор ижодий ташкилотлар, дипломатик корпус ва халқаро ...

Жамшид нажмиддинов жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Жамшид Нажмиддинов ярим-ўрта вазн тоифасида профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди. (more…)

Деҳқонобод қишлоғидаги  жин кўприкдан болалар йиқилиб ўтишмоқда

«Чошпета» қишлоғига кириб боришимиз биланоқ муаммо билан юзма-юз келдик. Қишоққа олиб кирувчи 3 километрлик йўл лой ва қатнов учун хавфли бўлганлиги сабаб, қишлоқ аҳли билан ...