Қозоғистон қонунига Н. Назарбоев билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси биринчи президент Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги конституциявий қонунга ўзгартириш киритди. У Назарбоевдан умрбод Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва Халқлар Ассамблеясига раислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишни тўғрисида. Бу ҳақда депутат Канат Нуровга таяниб, «Zakon.kz» эълон қилди.

Унга кўра, Сенатга “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбаши тўғрисида”, “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” ва “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши” тўғрисидаги конституциявий қонунларига ўзгартиришлар юборилган. Унда давлат раҳбари раис бўлиши кераклиги кўрсатилган.

Бу маълумотни парламент депутати Снежанна Имашева ҳам тасдиқлади.

“Қонунга фақат учта ўзгартириш киритилди. Бошқа қонунлар ўзгармади, президентнинг роли ўзгаришсиз қолади”, – дея қўшимча қилди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чимкентда ўзбек талабалари калтакланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Олмаотадаги Бош консулхонаси (Чимкент шаҳри унинг консуллик округига киради) Чимкентда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ...

Олмаотада майдонда турган одамларга пулемотлардан ўқ узишни бошлашди. ўлганлар ва ярадорлар бор

Олмаотадаги Республика майдонидаги қуролсиз одамларга қарата ўқ отила бошланди. Майдонда аввал турли норозилик намойишларида қатнашган фаоллар турарди. Бу ҳақда Озодликнинг ...

Нурсултон назарбоев энди қозоғистон хавфсизлик кенгаши раиси эмас

Нурсултон Назарбоев бундан буён Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси бўлмайди. Бу ҳақда «Orda.kz.» эълон қилди.   Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев бугундан ...