Пентагон Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон вертолётларини Толибонга бермасликка чақирди

АҚШнинг Мудофа вазирлиги (Пентагон) Кобулни афғонлар босиб олганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонга келган собиқ афғон армиясининг вертолётлари Толибонга қайтарилмаслиги кераклигини айтди.

Пентагоннинг позициясини унинг расмий вакили  Жон Кирби 18 январь куни   журналистлар саволларига жавоб берараётиб маълум қилди. У шуниндек, бу борада музокаралар давом этаётганини айтмоқда.

Ўтган ҳафтада Афғонистон етакчилигидаги Толибон ҳаракати аввалги ҳукумат қулаганида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб келинган вертолётларни қайтаришни талаб қилган эди. Толибон ҳаракати мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Муҳаммад Ёқуб 11 январь куни “биз вертолётларимизни хорижда қўлланилишига ҳеч қачон йўл бермаймиз”, деб айтган. Шунингдек, у “вертолётлар қайтарилмаса, оқибатлари оғир бўлишидан” огоҳлантирган.

Душанбе билан Тошкент ҳеч қандай жавоб бермаётган эди. Айрим оммавий ахборот воситалари Тожикистон ва Ўзбекистон АҚШга мурожаат қилиб, вертолётларнинг бир қисмини ўзларида қолдиришни сўрагани ҳақида хабар тарқатган.

Аввалроқ Толибон Тожикистон ва Ўзбекистонга 40 та вертолёт олиб чиқилиб кетганини  маълум қилган эди. Ўтган йилнинг август ойида ўнлаб афғон аскарлари вертолётда қўшни давлатларга қочиб ўтган эди. Вертолётларнинг аксарияти АҚШ томонидан Афғонистонга берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олимлар эверест чўққисидаги музликлар эриб бораётганини аниқлашди

Олимлар иқлимнинг ўзгариши Эверест чўққисидаги музликларни эритиб бораётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Би-Би-Си»  ахборот агентлиги ёзмоқда. Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2000 йил ...

Ўзбекистонда табий газ нархи 1 июндан 350 сўм бўлади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (243-сон, 24.03.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда. Қонунчиликка мувофиқ, газ ...

Марда саккиз нафар рус ёлланма аскари ҳалок бўлди

Марказий Африка Республикасининг шимоли-ғарбидаги Нана-Мамбере провинциясида Россиянинг ёлланма аскар кучлари Вагнер гуруҳига тегишли автомобил ағдарилиши оқибатида саккиз ...