Эрон, Россия ва Хитой бирлашган денгиз машқларини ўтказади

21-январь куни Эрон, Россия ва Хитой Ҳинд океанининг шимолида денгиз-аскар қисмларининг бирлашган машқлари ўтказади. Бу ҳақда Эрон матбуоти маълум қилиб, ушбу уч давлат АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан кучайиб бораётган босимга қарши бирлашаётгани ҳақида ёзди.

 

Эрон қуролли кучлари вакилининг қисман расмий ҳисобланган ISNA ахборот агентлигига айтишича, машғулотлардан мақсад “минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш”дир.

“Денгиз хавфсизлик белбоғи – 2022” деб аталувчи машқлар 2019-йилдан буён уч давлатнинг учинчи машғулоти бўлади. 2021-йилнинг июнь ойида Эрон президенти этиб сайланган Иброҳим Раиси Москва билан ҳам, Пекин билан ҳам сиёсий ҳамкорликни теранглатишни бошлади. Иброҳим Раиси 19 январь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия толибоннинг илк дипломатини аккредитациядан ўтказди

Россия Афғонистонда Толибон томонидан тузилган биринчи ҳукумат дипломатини аккредитация қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 31-март куни Туньси шаҳрида ...

Италияда ёмғирсиз об-ҳаво по дарёсига таҳдид солмоқда

Италиянинг Пемонт вилоятида ҳам бир неча ҳафта давомида қор ва ёмғир ёғмай, мамлакатнинг энг йирик дарёси По дарёсига таъсир қилган. Қурғоқчилик туфайли Турин минтақасидаги ...

100 минг сўмлик купюра одамларнинг доллар йиғишга бўлган қизиқишини пасайтириши тахмин қилинмоқда

Кўпчилик 100 минг сўмлик купюранинг чиқиши инфляцияни кучайтириши мумкин, деган фикрда бўлиши мумкин. Бироқ, янги пул бирлиги инфляция ортишига эмас, аксинча, унинг ...