20-январь куни Дубайда бўлиб ўтаётган «EXPO-2020» халқаро кўргазмаси доирасида Қирғизистон билан Россия кам қувватли атом электр станциясини қуришга келишиб олди. Бу ҳақда «Росатом» компаниясининг сайтида айтилган.
АЭС қурилиши бўйича меморандумни Қирғизистон энергетика вазири Тилек Айталиев ва Россия давлатининг “Росатом” компаниясининг бош директори имзолади.
“Қирғизистонда атом электр станцияларининг қурилиши нафақат мамлакатнинг энергетик мустақиллигига таъсир қилади, балки Марказий Осиёда ҳаёт сифати ва илмий-техник салоҳиятини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади”, — деди «Росатомдун» бош директори Алексей Лихачев.