Европа Иттифоқи гуманитар инқироз туфайли Афғонистон билан муносабатларни тиклади

Европа Иттифоқи беш ойлик танаффусдан сўнг Афғонистондаги очарчилик туфайли алоқаларни қайта тиклаганини эълон қилди. Ташкилотнинг раҳбарияти бу Кобул бошчилигидаги Толибон ҳаракатининг тан олиниши эмаслигини айтиб, муносабатлар фақат инсонпарварлик ёрдами учун минимал даражага тикланишини айтди.

Шу ҳафта охирида кескинликни юмшатиш йўлларини муҳокама қилиш учун Толибон делегацияси Норвегия пойтахти Ослога келиши кутилмоқда. Норвегия ҳукумати буни “Афғонистонда кучайиб бораётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун” қилаётганини маълум қилади.

2021-йилнинг августида Толибон Афғонистонни эгаллаб олганидан сўнг Европа Иттифоқининг 27 давлати бошқа давлатлар қатори ўз дипломатларини Кобулдан олиб чиқиб кетган.

Мамлакат Толибон томонидан бошқарилгунга қадар халқаро ёрдам Афғонистон ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизини ва бюджетининг 80 фоизини таъминлаган. Толибон Кобулни эгаллаб олгандан кейин ташқи ёрдам тўхтади. Афғонистон марказий банки хорижий захирага эга 9,5 миллиард  доллар маблағларидан фойдаланиш чекланган. Бу маблағлар асосан АҚШда жойлашган.

Афғонистоннинг катта қисмини Толибон ҳаракати босиб олганидан кейин 2020-йилнинг 15-августида Кобулни эгаллаб олди. Аввалги ҳукумат пойтахтни жангсиз тарк этди. Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетган, ҳозирда ҳокимият Толибон қўлида.

Кейинчалик мамлакатни очарчилик қамраб олди. БМТ 39 млн аҳолиси бор Афғонистоннинг 23 миллиони очарчиликдан азият чекиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Фуқаролар, асосан, болалар тўйиб овқатланмасликдан нобуд бўлаётгани ҳақида хабарлар бор. Аҳоли ўз фарзандларини озиқ-овқат учун сотиб юбораётгани айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...