2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда террорчилик ғоялари тарғиботи билан шуғулланиб келган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилганини айтилмоқда.
Сурхондарё вилояти Денов туманидан бўлган «У.Я.», «А.Я.» ва уларнинг Тошкент шаҳридаги жиноий шериклари «Д.Т.», «У.Қ.» маҳаллий ёшларнинг, шу жумладан, вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг Миср Араб Республикасида ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашгани, диний экстремистик оқим тарафдорларининг кўпайишини қўллаб-қувватлаб келганликда айбланмоқда.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.