Арманистон президенти кутилмаганда истеъфога чиқди

Арманистон президенти Армен Саркисян тўсатдан истеъфога чиқишини маълум қилди. Давлат раҳбари инқироз даврида сиёсатга таъсир ўтказиш учун етарли ваколатга эга эмаслигини айтди.

“Миллат ва мамлакат учун бугунги оғир кунларда президент ички ва ташқи сиёсатдаги фундаментал жараёнларга таъсир кўрсатиш воситаларига эга эмас”, — деди Саркисян 23 январь куни ўзининг расмий сайтида.

Унинг таъкидлашича, истеъфога чиқиш ҳақидаги қарор ҳиссиётга эмас, мантиққа асосланган.

69 ёшли сиёсатчи бош вазир Никол Пашинянни қатор масалаларда, хусусан, Озарбайжон билан олти ҳафталик уруш пайтида танқид қилган.

Россия воситачилигидаги келишув билан якунланган можаро натижасида Ереван Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги бир қанча туманлардан айрилди.

Саркисян музокараларда иштирок этмагани ва армия қўмондонларининг ишдан бўшатилишидан норозилигини билдирган.

Арманистон Конституцияда кўрсатилганидек, парламент давлатидир. Президент девони маросимли аҳамиятга эга бўлиб, ваколатлари чекланган.

Саркисян аввал Британияда элчи, сўнгра бош вазир бўлган. Олий лавозимга 2018 йилнинг март ойида етти йилга сайланган. Ҳозирча унинг бу лавозимни ким эгаллаши номаълум.

Конституцияга кўра, муддатсиз сайловлар 25-35 кун ичида ўтказилиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Менинг исмим хон, мен террорчи эмасман…ёки нурсултон назарбоевга мактуб!

Нархларнинг озгина тафаввути боис хамрохларим билан Тошкентдан эмас, қўшни Қозоғистоннинг Чимкентидан Остона, ундан Дубайга учадиган бўлдик. Айни саёҳат мавсуми бўлгани боис ...

Бобомурод абдуллаевни тергов қилаëтган ўзбекистон мхх подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси ...

Ўзбекистон қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бермоқчи

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400