АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда. НВ нашри Украинанинг Борисполь аэропортига ҳарбий ёрдамнинг иккинчи партияси етиб келганини маълум қилди. Киев 22 январь куни худди шундай ёрдамнинг биринчи партиясида 90 тонна қурол олганини маълум қилган эди.

“Украина Вашингтондан ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини олди. Гап М-141 Bunker Defeat Munition ёки SMAW-D бир марталик қўл гранаталари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари танкга қарши Javelin тизимларининг партияси топширилди ”, – дейилади мақолада. .

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари минтақадаги вазиятни кескинлаштирмоқда. Альянс Украинага қурол етказиб беришни кўпайтирди ва Ғарбдан кўплаб инструкторлар келмоқда. Бу Украина ҳукуматини «ҳарбий авантюраларга»  ундаши ва Россия хавфсизлигига бевосита таҳдид солиши мумкин.

Украина армиясининг ярми Донбассда тўпланиб, қуролли гуруҳлар тақиқланган техникалар билан ўқ узишмоқда. Бир кун аввал Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин Украина қуролли кучлари ўзаро тўқнашув чизиғи яқинида 120 мингга яқин аскарни тўплаганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ботир зокиров қурилиш вазири бўлди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирилигига янги раҳбар номзоди депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ манбаси хабар қилди.  Бугун Олий Мажлис Қонунчилик ...

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...

Швеция россиянинг ҳаракатларига жавобан готланд оролида хавфсизлик чораларини кучайтирди

Швециянинг Болтиқ денгизидаги Готланд оролида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Швеция Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бунга Россия ҳарбийларининг минтақадаги фаоллиги ...