Пандемияда Германия иқтисодиёти 350 миллиард евро йўқотди

Сўнгги икки йилдаги пандемия Германия иқтисодиётига катта зарар етказди. Аниқроғи, тахминан 350 миллиард евро йўқотди. Кёльндаги Олмон Иқтисодиёт Институти (IW) бу ҳақда тадқиқот мақоласини чоп этди.

“Фақат кучли иқтисодий ўсиш шароитида пандемия келтириб чиқарган молиявий йўқотишларни босқичма-босқич бартараф этиш мумкин”, — дейилади мақолада.

Бу йил Германия ҳукумати ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми 3,6 фоизга ўсишини кутмоқда. 2021-йилда ЯИМ ўсиши 2,7 фоизни ташкил этган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020-йилда ялпи ички маҳсулот ўсишидан яхшироқ.

19-январда  Статистика бошқармаси Германияда инфляция деярли 30 йил ичидаги энг юқори даражага етганини, товарлар ва хизматлар нархлари 2021-йил декабрида 2020-йилнинг январига нисбатан ўртача 5,3 фоизга ошганини маълум қилган. Бу 1992 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тилидаги дарсликлардан кўнглингиз тўладими?

Мени Тожикистондаги ўзбек мактабларида таълим олаётган ўқувчилар тақдири, келажаги, билим савияси ташвишга солади. Бундай дейишимнинг сабабларидан бири – ўқишга, тузукроқ илм ...

Ўзбекистон республикаси халқ артисти дилбар абдулазизова 68 ёшида вафот этди

2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UZ24 ...

Президентнинг “вакиллари” сўконғич бўлиб чиқяпти

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликларни "ҳаромилар" деган ҳақоратомуз гап-сўзлар билан сўкишлари, падарига ланъатлар ёғдиришлари, таъна-дашномлари, ...